Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами 43 695 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 745 тага кўп.
2021 йил давомида 6 341 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:
Тошкент шаҳри – 8 811 та
Тошкент вилояти – 3 851 та
Фарғона вилояти – 3 538 та
Қашқадарё вилояти – 3 371 та
Самарқанд вилояти – 3 280 та
Андижон вилояти – 3 132 та
Бухоро вилояти – 2 859 та
Сурхондарё вилояти – 2 737 та
Қорақалпоғистон Р. – 2 405 та
Наманган вилояти – 2 398 та
Жиззах вилояти – 2 037 та
Хоразм вилояти – 2 025 та
Навоий вилояти – 1 685 та
Сирдарё вилояти – 1 566 та






