Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар ҳудудида дайди итлар Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан тутилганлиги акс этган фотолавҳа кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган. Бу ҳақда бошқарманинг ахборот хизмати хабар беради.

Маълум бўлишича, Нурафшон шаҳар Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан қаровсиз итлар бошқармага қарашли қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш жойида сақлаб турилган.
Шунингдек, ўрганиш давомида мазкур итлар зотидан қатъий назар, 5 кун мобайнида сақланиши ва ит эгаси белгиланган тартибда мурожаат қилганидан сўнг эгасига қайтарилиши, эгалари аниқланмаган ҳайвонлар қаровсиз юрган ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Оҳангарон филиалига топширилгани аниқланган.
“Қаровсиз ҳамда эгасиз ҳайвонларни назорат қилиш Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ваколат доирасига кирмаслигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.






