"Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 222-242 километрлари оралиғида айни вақтларда майдалаб қор ёғмоқда. ЙҲХББ Йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлмаслиги учун қум-туз сепиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:
- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
- оралиқ масофани сақлаб;
- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралмоқда.






