АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Бугун, 13 январь кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқни ташкил тетади.

Пойтахтда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.

Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар