Нурота тумани Ғафур Ғулом номидаги МФЙда 10-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди.



Мактабгача таълим вазирлиги бу бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур 150 ўринли МТТга Инвестиция дастури асосида 2 млрд 575 млн сўм маблағ сарфланиб, тўлиқ реконструкция қилинди.
"Ҳозирда ташкилот давлат таълим-тарбия стандартларига тўла жавоб беради ва тарбияланувчиларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш учун етарли шарт-шароитларга эга",-дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Нурота туманида 84 та МТТ бўлиб, улардан 19 таси давлат, 59 таси оилавий ва 6 таси ДХШ асосидаги МТТлар ҳисобланади.
Таъкидланишича, ҳозирда тумандаги 3-7 ёшли болаларнинг 69,3 %и мактабгача таълим билан қамраб олинган. Жорий йил сўнгига қадар бу кўрсаткични 72,5 %гача етказиш мақсад қилингани айтилади.






