АсосийJamiyat

"Омикрон" болалар ва ҳомиладор аёлларда оғир кечади — ССВ

'"Омикрон" болалар ва ҳомиладор аёлларда оғир кечади — ССВ'ning rasmi

2021 йил ноябрь ойида илк бор Жанубий Африка Республикасида аниқланган Omicron штамми бугунга келиб, дунёнинг 130дан зиёд мамлакатига кириб борган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Мутахассисларнинг фикрича, янги мутациянинг аввалги штаммларга нисбатан юқувчанлиги анча юқори, бироқ унга чалинган аксарият беморларда касаллик енгил кечиб, асосан юқори нафас йўлларини зарарлайди. Энг асосийси, ўлим ҳолатлари жуда кам кузатилади.

Бироқ бу хотиржамликка берилиш керак, дегани эмас. Аксинча, кузатувлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, янги штамм болалар ва ҳомиладор аёлларда бироз оғир кечади. Шу сабабли уларни бу касалликдан ҳимоя қилиш, Omicronни одамлар орасида кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун ҳам вакцина олишга жиддий эътибор қаратиш зарур, дейилади ССВ тақдим этган хабарда.

Мавзуга доир:

Мусулмонлар идораси вакцина олишнинг ҳукми ҳақида маълум қилди

 

 

    Бошқа янгиликлар