АсосийJamiyat

Муборакда газ баллони ўрнатилган "COBALT" уйда турган пайти портлаб кетди

'Муборакда газ баллони ўрнатилган "COBALT" уйда турган пайти портлаб кетди'ning rasmi

 Ижтимоий тармоқда тарқалган Муборак туманида "COBALT" автомобилининг газ баллони портлаб кетганлиги бўйича ЙҲХББ қуйидаги  маълумотларни тақдим қилди. 

Ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 4 декабрь куни соат 14:10 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Қорабоғ қишлоғида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ў.Л.нинг яшаш уйи ҳовлисида турган ўзига тегишли бўлган “COBALT” русумли  автомобилга ўрнатилган газ баллонида  портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Муборак туман ФВБ ҳамда ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар