АсосийJamiyat

Очиқ мулоқот: Тиббиёт ходимларини қандай масалалар қизиқтирмоқда?

'Очиқ мулоқот: Тиббиёт ходимларини қандай масалалар қизиқтирмоқда?'ning rasmi

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига шу кунгача келиб тушган жами мурожаатлар сони 10 876 тани ташкил этди.  

Уларнинг:

  •  48 фоизи —  соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
  •  22 фоизи — мурожаатлар,
  • 30 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:  

  •  3917 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
  •  615 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,  
  •  321 таси тез тиббий ёрдам хизматига дахлдор масалалардир.

 Ҳудудлар кесимида:

  •  Тошкент шаҳридан — 1130 та,  
  •  Наманган вилоятидан — 997 та,
  •  Самарқанд вилоятидан — 570 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.  

 

    Бошқа янгиликлар