АсосийSport

"Пахтакор" билан Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз – Войнески

'"Пахтакор" билан Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз – Войнески'ning rasmi

Бугун "Пахтакор"  бош мураббий Славче Войнески билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди

""Пахтакор"дек жамоага келганимдан хурсандман. "Пахтакор" нафақат совринлар, балки ҳар тарафлама Ўзбекистондаги энг катта клуб. Мураббий учун бундай клубда ишлаш жуда катта масъулият. Биз Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубокда зафар қучишга интиламиз. Деярли 40 кундан сўнг Суперкубок билан мавсумни бошлаймиз. Чемпионлар Лигасида ҳам яхши иштирок этишга интиламиз. Совринлар ўз йўлига, биз Ўзбекистонда энг яхши ва ҳужумкор футболни намойиш қилишимиз керак. Яхши ўйнасак, бу билан миллий терма жамоага ҳам ёрдам берамиз.

"Пахтакор" ва ўзбек футболи баъзи маълумотлардан хабардор эдим. Шогирдим Стевица Ристич ўз пайтида "Бунёдкор"да ўйнаганини биламан. Сўнгги олти ойда ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотларни ўргандим. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз. Юз фоиз. Биз доим ҳужум қилишимиз лозим. Бунга ваъда бераман.

Машғулотларда футболчилар жуда яхши ишлашмоқда. Саккиз нафар ўйинчи миллий терма жамоа таркибига жўнаб кетган. Ёшлар бор кучлари билан меҳнат қилишмоқда.

Бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ пайтда клублар раҳбариятига осон эмас. Бундай ҳолатга мослашиш керак. "Пахтакор"дан баъзи етакчилар кетишди, лекин таркибда яхши савиядаги ижрочилар жамланган. Яна баъзи кучайишлар бўлиши мумкин. Яхши ишлаган тақдиримизда мавсум охирида ижобий кайфиятда бўламиз.

Биз футболчилар қидириш ишларини давом эттиряпмиз. Мавсум бошлангунча 1-2 нафар яхши ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Лекин жамоадаги йигитлар билан ҳам ўзимиз хоҳлагандек ўйнашимиз мумкин. Ҳар бир футболчи ҳақида етарлича таассуротга эга бўлишим билан аниқ бир қарорга келаман.

Бу ерга келганимдан бери жамоанинг ишлари, уни ўрганиш билан машғулман. Келажак режалар ҳақида бош қотиряпмиз. Расмий ўйинлар футболчиларнинг ҳақиқий даражасини кўрсатиб беради. Шунда аниқ хулосаларга келиш мумкин. "Пахтакор" ҳақида етарли маълумотга эгаман, лекин бевосита ишлаш жараёнида фикрларим ўзгариши мумкин, қандайдир ўзгаришларни амалга оширарман. Маълум вақтдан кейин буни кўриб оламиз", - деди Войнески.

Бошқа янгиликлар