Қатар Юлдузлар лигасининг 13-турида кутилмаган ноҳуш ҳолат юз берди.
"Ар-Райян" ва "Ал-Вакра" учрашувида малилик ҳимоячи Усмон Кулибали ҳушини йўқотиб майдонга қулаб тушади. Буни биринчи бўлиб сезиб қолган Хамес Родригес шифокорларнинг майдонга тушиб келишига қадар биринчи ёрдамни кўрсатади.
Родригес малилик футболчини бошини кўтариб, унинг нафас олишига кўмаклашади. Кейинчалик шифокорлар уни касалхонага олиб кетади. Маълум қилинишича, Кулибалида юрак хуружи кузатилган.






