14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Бу ҳақда махсус мухбиримиз Аҳрор Зиёдов хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Фарғона шаҳар ҳаво десантчиларидан иборат 120 кишилик таркиб 10 километр масофа бўйлаб 1100 кв.м. бўлган байроқни олиб ўтишди.
Тантанавор мусиқа садолари остида ўтиб бораётган ҳарбий хизматчиларни шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар кўтаринки кайфият билан кузатиб, олқишлаб туришган.






