АсосийSport

Стерлинг АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

'Стерлинг АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди'ning rasmi

"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг декабрь ойи якунларига кўра, Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Қайд этилишича, инглиз футболчиси декабрь ойида АПЛда 5та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. 

Стерлинг фаолияти давомида учинчи маротаба ушбу совринга эга бўлди. 

Мазкур совринга даъвогарлар орасида Жоау Канселу ("Манчестер Сити"), Жеймс Мэддисон ("Лестер"), Габриэл Мартинелли ва Мартин Эдегор ("Арсенал"), Мэйсон Маунт ("Челси") ва Сон Хин Мин ("Тоттенҳэм" номлари ҳам кўрсатилган эди. 

Бошқа янгиликлар