АсосийDunyo

Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

'Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, поезднинг камида 12та вагони темир йўл изидан чиқиб кетган. Ҳалок бўлганлардан ташқари, камида 40 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олган. 

Ҳукуматнинг ишончли манбалари таъкидлашича, ҳалок бўлган йўловчиларнинг оила аъзоларига тахминан 7 минг доллардан компенсация пули берилади. Жароҳат олганлар эса қарийб 400 доллардан пул олади.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар