Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, Мухаммадиев бунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан ишлаб келган. Биринчи ўринбосар лавозимига тайинланиши муносабати билан вазифасидан озод этилган.