1

Термизда волейбол бўйича аёллар ўртасида Республика мусобақаси бошланди

СПОРТ 15.01.2022, 18:05
Теглар: волейбол
Термизда волейбол бўйича аёллар ўртасида Республика мусобақаси бошланди

Термизда волейбол бўйича 2004-йил ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида Республика турнирига старт берилди. Мусобақа Термиз давлат техника университети спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Андижон, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилояти (2та жамоа) вакилалари ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Қуръа натижасига кўра жамоалар икки гуруҳга тақсимланишди:

“А” гуруҳи: Хоразм, Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё-1.

“Б” гуруҳи: Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона, Сурхондарё-2.

Бугун мусобақанинг очилиш маросими ўтказилиб, ўйинларга старт берилди.

Мусобақа жорий йил июн ойида Тошкент шаҳрида илк бор ўтказиладиган қизлар ўртасида У-17 Осиё чемпионати учун терма жамоага муносиб номзодларни саралашга хизмат қилади.

Шарҳлар

Волейбол. Термиздаги мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

19.01.2022, 20:38

Термиз шаҳрида волейбол бўйича 2004-йил ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида ўтказилган Республика турнири якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Респубилкаси Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати...
Волейболчи спортчиларимиз халқаро турнирда кумуш ва бронза медалларига эга бўлишди

30.12.2021, 22:32

Бугун эрта тонгда волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари Бангладешдан қайтиб келишди. Улар Бангладешнинг Дакка шаҳрида ташкил этилган CAVA, яъни Марказий Осиё...
Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоалари Бангладешга жўнаб кетди

21.12.2021, 21:08

Бугун эрта тонгда волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари Бангладеш давлатига жўнаб кетишди. Улар Бангладешнинг Дакка шаҳрида ташкил этиладиган СAVA, яъни Марказий...
Волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

16.12.2021, 20:25

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.Ҳисоб бўйича 18-марта ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли 16 та...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1