Англия Премьер-лигаси 22-тури доирасидаги марказий ўйин "Манчестер Сити" ва "Челси" учрашуви якунланди.
Учрашувнинг 70-дақиқасида Кевин Де Брюйне томонидан киритилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" бу ғалабадан кейин очколари сонини 56тага етказган бўлса, "Челси" 43 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда.
АПЛ. 22-тур
Манчестер Сити – Челси 1:0
Гол: 1:0 – 70 де Брюйне.