АсосийJamiyat

17 январдан бошлаб, “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни "Afrisiyob" қатнови амалга оширилади

'17 январдан бошлаб, “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни "Afrisiyob" қатнови амалга оширилади'ning rasmi

2021 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳафтанинг жума, шанба, якшанба кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида 770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поездининг ҳаракати йўлга қўйилган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг талаблари атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2022 йил 17 январдан бошлаб 770/769-сонли “AFROSIYOB” замонавий поездининг “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни, яъни душанба, сейшанба, чоршанба, пайшанба кунлари ҳам қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур замоанвий поезд ҳаракат жадвали бўйича ҳар куни 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро темир йўл вокзалидан эса 15:27 да ҳаракатланади.

"Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", - дейилади хабарда. 

Бошқа янгиликлар