Бу йил Ўзбекистонда январь ойи кузатиб турганингиздек эрта баҳор тароватини эслатувчи об-ҳаво билан ўтмоқда.
Сурхондарё вилояти ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси билан ўралгани боис тоғлар совуқ ҳаво оқимларини тўсиб туради. Шу сабаб бўлса керак вилоятнинг айрим ҳудудларида дарахтлар уйғона бошлаган. Бу ҳақда ижтимой тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Яккабоғ тумани Довза қишлоғида дарахтлар аллақачон гуллаган.






