Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида 4,5 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди, 225 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади ўликхоналарга етказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси жиноий прокуратура хизмати раҳбари Серик Шалабаев шанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
"Ҳозирги кунга қадар 4578 нафар қурбонларнинг шахси аниқланган, улардан 4353 нафари жароҳатланган, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 3393 нафар ходими. Фавқулодда ҳолат жорий этилганда 225 нафар ҳалок бўлганлар мамлакат ўликхоналарига етказилган", — деди у. Шалабаев қурбонлар орасида 19 нафар полициячи ва аскар ҳам борлигини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг бир қисми “террор хуружларида қатнашган, биноларга ҳужум қилган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилган қуролли бандитлардир”.
"Афсуски, тинч аҳоли ҳам террорчилик ҳаракатлари қурбонига айланган”, - деди Шалабаев.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 225 нафар ҳалок бўлганлардан 175 нафари тиббиёт муассасаларида вафот этган.






