Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига берилган маълумотга кўра, Нукус шаҳаридаги А.Бегимов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни сақлаб келган.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни парвариш қилаётган фуқарога Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунидаги 38-моддада кўрсатилган ёввойи ҳайвонларни бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш, ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчиришга, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослаштиришга, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказишга давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида илмий ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилади. Ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тақиқлангани бўйича тушинтирув ишлари олиб борилди.
Юқорида таъкидланганидек, 3 бош жайронни Давлат экология қўмитасининг Қуйи Амударё давлат Биорезерватининг “Назархан“ ОФЙда жойлашган вольерда вақтинча сақлаш учун олиб борилди.






