Sevimli

"Ўзбекистонга учиб келган 151 нафар тести бор фуқарода вирус аниқланди" Кеча аэропортда "бош кўтарган" одамлар юзасидан муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 16.01.2022, 21:42
"Ўзбекистонга учиб келган 151 нафар тести бор фуқарода вирус аниқланди" Кеча аэропортда "бош кўтарган" одамлар юзасидан муносабат билдирилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топшириш жараёнида фуқаролар орасида норозилик ҳолатлари пайдо бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бу бўйича тегишлича муносабат билдирди.

"Касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бормоқда. Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга эксперсс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир",-дейилади унда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга учиб келган 151 нафар тести бор фуқарода вирус аниқланган. Уларнинг ҳолатига қараб уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилган. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилган.  

Шунингдек, марказ фуқаролар норозилигига сабаб бўлган тест нархига ҳам тўхталиб ўтди.

"Экспресс тест нархи 5 АҚШ доллари эквивалентида белгиланган бўлиб, бу дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардандир. Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга  50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди",-дея маълум қилинади.

Алоҳида таъкидланишича, бу  тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.

"Вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади. Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15.12° небольшой проливной дождь
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1