Sevimli

Хитойда олимпия ўйинларига алоқадор шахсда "omicron" аниқланди

ДУНЁ 16.01.2022, 22:23
Хитойда олимпия ўйинларига алоқадор шахсда "omicron" аниқланди

Хитойда қишки олимпия ўйинлари бошланишига 18 кун қолганда илк бор коронавируснинг "Omicron" штамми аниқланди.

Zamon.uz' мамлакатда чоп этиладиган "The  Global Times" газетасига таяниб бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича,  Пекин яқинидаги Хайдян шаҳрида қишки олимпия ўйинларига алоқадор шахсда коронавируснинг ўта юқувчан - "оmicron" штамми аниқланган. Шанхай ва Гуандун провинцияларида ҳам кеча 15 январь куни "Omicron" билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Соғлиқни сақлаш комиссияси ушбу ҳудудларда "Omicron"нинг кенг тарқалиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида огоҳлантирган.

Халқаро олимпия қўмитаси ҳам Пекин—2022 иштирокчиларини "Omicron" бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани сабабли “ўз вақтида эҳтиёт бўлиш” ҳақида огоҳлантирди ва барчадан сафар олдидан беш кун давомида “оломон жойлардан сақланишни” сўрамоқда.

COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганларнинг барчаси Хитойга келгандан сўнг 21 кун давомида карантинда бўлишлари шарт бўлмайди. Фақат ҳар куни тестдан ўтказилиб турилади, дейилади хабарда.

Шарҳлар