Рус гастроэнтеролог Вялов нонушта учун сариёг ва пишлоқли сендвичларни соғлиқ учун хавфли деб атади.
Шифокор ўзининг Instagram'даги саҳифасида жуда кўп истеъмол қилинган сендвичлар ошқозон ости безини ортиқча юклашини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, бунинг натижасида, панкреатит ривожланиши мумкин. Чунки бу турдаги таомларнинг доимий истеъмоли туфайли сафро органнинг каналларига ташланиши мумкин.
Бундан ташқари, у турли газаклар юрак-қон томир тизимига зарар этказиши мумкинлигини айтди.
"Сиз қанчалик кўп ҳайвон ёғини истеъмол қилсангиз, қондаги холестерин ва триглицеридлар даражаси шунчалик юқори бўлса, атеросклероз тезроқ ривожланади. Натижад юракдаги қон оқими тўсилиб қолади - юракнинг ишемик касаллиги шу тарзда "ташриф буюради", - дейди Вялов.