Кеча, 16 январ куни соат соат 23.00ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида хайдовчи - 1975 йилда туғилган А.А. ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.
Ҳолат юзасидан маълумот тақдим этган пойтахт ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида ҳайдовчи А.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган – 1976 й.т., А.У. “чап оёқ болдир бўғими синиши” ташхиси билан 7-ШКШга ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.






