АсосийJamiyat

Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш орқали 14 турдаги монополиялар тугатилади

'Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш орқали 14 турдаги монополиялар тугатилади'ning rasmi

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти эксперти Абдусатторжон АБДУМЎМИНОВ Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ҳақида фикр юритди.

– Лойиҳада мамлакатнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш, аҳолининг доимий даромадларини шакллантириш ҳамда бизнесга кенг кўламли шарт-шароитлар яратиш белгиланган.

Тадбиркорларнинг солиқ юкламасини қисқартириш мақсадида мол-мулк солиғини 2 фоиздан 1,5 фоизга тушуриш айтиб ўтилган. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 2026 йил якунига қадар хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга, импортдаги улушини 60 фоизга етказиш ҳамда ишсизлик даражасини камида икки баробарга қисқартириш назарда тутилади.

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш механизмларини такомиллаштириш орқали 14 та фаолият турида монополиялар тугатилади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тузилмалари негизида тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар