Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича январ ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари белгиланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.
Унга кўра, тест синовининг ёзма қисми 20-январ куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 21-22- ва 24-январ кунлари ўтказилади.
Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва вақтини my.dtm.uz сайти орқали “Миллий сертификатлар” бўлимининг “Менинг аризаларим” қисмида билишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари сўралмоқда.






