1

Халқ банки 3 ходимининг аянчли ўлими меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир бўлган деб топилди

ЖАМИЯТ 17.01.2022, 19:39
Халқ банки 3 ходимининг аянчли ўлими меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир бўлган деб топилди

Ижтимоий тармоқда «Халқ банки»нинг уч ходими даҳшатли ҳалокат қурбони бўлди. Улар шанба куни ишлашга мажбурланган…ми?" мазмунидаги хабар тарқалган.

 Мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021-йил 8-ноябрдаги 407-ИЧ-сонли буйруғига асосан тузилган махсус комиссия томонидан тўлиқ ўрганилди.

 Ушбу вазият меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодиса деб топилди ва жабрланувчиларнинг ҳар бирига Н-1 шаклидаги далолатнома тузиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси AТ “Халқ банки” бошқаруви раиси номига ва AТ “Халқ банки” Навоий вилояти филиалига ёзма кўрсатма киритилди.

Махсус текшириш материаллари Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1