1

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг ўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

ЖАМИЯТ 17.01.2022, 20:33
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентининг ўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

Юқори мартабали меҳмон қабул учун самимий миннатдорлик билдириб, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Туркманистон етакчисининг барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётган Туркманистон-Ўзбекистон алоқаларига юксак баҳо берилган мактубини топширди.

Унда Туркманистон раҳбари икки мамлакатнинг халқаро сиёсат ва минтақавий муносабатлар борасидаги позициялари яқин ва ўхшашлигини алоҳида қайд этган.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги кооперация лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ва бу борадаги амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1