АсосийSport

"Пахтакор" ва "Насаф" иштирок этадиган ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди

'"Пахтакор" ва "Насаф" иштирок этадиган ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди'ning rasmi

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионалр лигаси гуруҳ босқич ўйинларига қуръа ташланди. 

Эътиборли томони шундаки, қуръа ташлаш маросимини ОФКда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Аваз Бердиқулов олиб борди. 

Қуръа натижаларига кўра, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби “Д” гуруҳида Қатарнинг “Ал-Дуҳайл”, Эроннинг “Сепахон” ва саралаш плей-оффи орқали учинчи рақиби маълум бўлади. Унда Саудия Арабистони иштирокчиси “Ал Таавон” Суриянинг “Ал Жаиш”га қарши кураш олиб боради. 

Қаршининг “Насаф” эса “Е” гуруҳида иштирок этиши мумкин. Бунинг учун Рўзиқул Бердиев шогирдлари саралашнинг плей-оффида Бирлашган Араб Амирликлари иштирокчиси “Банияс” тўсиғидан ўтиши лозим. Агар вазифа бажарилса, “Насаф” Қатарнинг “Ал-Садд”, Саудия Арабистони вакили “Ал Файсали” ҳамда Иордания “Ал Виҳдат”га қарши майдонга тушиши мумкин. 

Маълумот учун, гуруҳ босқич ўйинлари марказлашган тартибда ўтказилади. Ўйинлар 7-27 апрель кунлари бўлиб ўтади. Гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтадиган мамлакатлар номини ОФК тез орада маълум қилади. 

Дарвоқе, Осиё Чемпионлар лигасининг чорак ва ярим финал учрашувлари 2023 йилнинг февралида ўтказилиши режалаштирилган. 

"D" гуруҳи:
"Ал Дуҳайл" (Қатар)
"Сепахон" (Эрон)
"Пахтакор" (Ўзбекистон)
"Ал Таавон" (С.Арабистони) - "Ал Жайиш" (Сурия) ғолиби

"E" гуруҳи:
"Ал Садд" (Қатар)
"Ал Файсали" (Саудия Арабистони)
"Ал Виҳдат" (Иордания)
"Банияс" (БАА) - "Насаф" (Ўзбекистон) ғолиби

Бошқа янгиликлар