Келес шаҳридан М.Фозилов ҳудудига олиб борувчи йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли 4Р4 Тошкент шаҳри – Келес шаҳри – Қозоқкенсой қишлоғи автомобил йўлининг ПК 20+90 дан ПК 37+10гача бўлган қисми (суратда қизил рангда)да 17 январдан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча тўлиқ ёпилди.

Тошкент шаҳрига эса Келес шаҳрини айланиб ўтувчи автомобил йўли орқали (суратда яшил рангда) бориш мумкин бўлади.






