1

“Огаҳий” ҳужжатли фильми намойиш этилди

МАДАНИЯТ 18.01.2022, 12:38
“Огаҳий” ҳужжатли фильми намойиш этилди

Кеча Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Огаҳий” ҳужжатли фильми ижодкорлари билан давра суҳбати ва фильм намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида суратга олинган.  

Давра суҳбатида ҳужжатли кино соҳасидаги янгиликлар, сценарий яратиш жараёнлари ҳақида фикрлар алмашилди. Университет раҳбарияти томонидан фильм ижодкорларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1