АсосийSport

Роналду: "Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва бундан фахрланаман"

'Роналду: "Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб ва бундан фахрланаман"'ning rasmi

"Манчестер Юнайтед" ва Поргуталия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритди. Шундан сўнг қуйида фикрларини айтиб ўтди. 

"Даставвал 20 йил мобайнида мен билан биргаликда терма жамоада тўп сурган шерикларимга миннатдорчилик билдираман. Жаҳон рекорди 109та гол эди, шундайми? Мен уни 6та тўпга яхшиладим ва бундан жуда ҳам фахрланаман. 

Мен ҳурмат қиладиган ташкилот - ФИФА томонидан махсус мукофат олдим ва шу ўринда оиламга ҳам миннатдорчилик билдираман. Тез орада яна ота бўламан. Тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш бу жуда ажойиб ва бунлан фахр туйғусини ҳис қилмоқдаман. 

Менда ҳали ўйинга ва голлар уришга бўлган иштиёқ йўқолмаган. 5 ёшимдан буён футбол ўйнайман, ҳар бир машғулотларга чиққанимда ҳам мотивациям бор. 

37 ёшда бўлсам-да, ўзим ҳим қилмоқдаман ва қаттиқ меҳнат қилишда давом этмоқчиман. Умид қиламанки, яна 4-5 йил футбол ўйнамоқчиман. Агарда сиз танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у сизга керак бўлганини қайтаради", - дея Роналду сўзларидан келтирмоқда Daily Mail.

Бошқа янгиликлар