Бугун, 18-январь куни соат 18:08 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган ҳозирда иш фаолияти тўхтатилган кафеда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Бу ФВБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:15 да етиб бориб, ёнғин соат 18:30 да қуршаб олинган ва соат 18:33 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида бино ичидаги таҳминан 50 кв.м. майдонда чиқиндилар ёнган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
09.07.2021, 18:31
Кеча 8 июль куни соат тахминан 16:55 ларда Олмазор тумани, Чуқурсой кўчасида жойлашган “Логистика юк тушириш маркази” ҳудудида мавжуд чуқурликни (колодец) тозалаш мақсадида тушган икки...