АсосийJamiyat

“Тахтақорача” автотранспорт воситалари учун вақтинча ёпилди

'“Тахтақорача” автотранспорт воситалари учун вақтинча ёпилди'ning rasmi

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди. Бунга кўп миқдорда ёғган қор сабаб бўлди. Шу мақсадда, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди, дея ЙҲХББ бу ҳақда хабар берди.

Қайд этилишича, айни дамда йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш  ишлари амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар