АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонлик автопойгачи БААда бўлиб ўтадиган Формула-4 чемпионатида дебют қилади

Ўзбекистон Миллий автомобил клуби (ЎзМАК) Халқаро автомобил федерацияси – ФИАнинг тенг ҳуқ...

'Ўзбекистонлик автопойгачи БААда бўлиб ўтадиган Формула-4 чемпионатида дебют қилади'ning rasmi

Ўзбекистон Миллий автомобил клуби (ЎзМАК) Халқаро автомобил федерацияси – ФИАнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлгач, ҳамюртларимиз учун FIA шафелигида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиш имконияти ошди. Ўзбекистонлик пилот Исмоил Аҳмадхўжаев мамлакатимиз тарихида илк бор Формула-4 чемпионатида қатнашяпти.

“F-4 UAE Championship” мусобақаси Халқаро автомобил федерацияси – ФИА кўмагида бир ой давомида Бирлашган Араб Амирликларининг икки шаҳри – Дубай ва Абу-Дабида ўтказилади. Пойгалар Формула-1 трассаларида, яъни “Яс Марина” ва Дубай автодромида ташкил этилади.

Энг юқори хавфсизлик стандартларига риоя қилинган ҳолда ҳамда харажатларни меъёр даражасида ушлаб туриш орқали ташкил этиладиган “F-4 UAE Championship” чемпионати ёш пойгачиларга халқаро миқёсда тан олинган трассаларда ўз маҳоратини ошириш ҳамда формула тоифаларида ўз фаолиятини бошлаш учун етарли вақт давомида машқ қилиш учун идеал платформадир. Дастлабки учта мавсумда иштирок этган кўплаб автопойгачилар аллақачон Формула-4 ва Формула-3 бўйича Европа чемпионатларида ўз омадларини синаб кўришмоқда.

Ҳамюртимизга “F-4 UAE Championship” чемпионати ўз иқтидорини кўрсатиш ва келажакда FIA супер лицензиясини қўлга киритиш учун чемпионлик очколарини жамғариш йўлида ажойиб имкониятдир. Маълумот учун, Формула-1 пилотилари ФИАнинг супер лицензияга эга бўлишади.

Биз ўзбекистонлик автопойгачи Исмоил Аҳмадхўжаевга бўлажак мусобақаларда омад тилаймиз.

    Бошқа янгиликлар