АсосийSport

Суарес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин

'Суарес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин'ning rasmi

Мадриднинг “Атлетико” футболчиси Луис Суарес фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жерар Ромеро хабар бермоқда

Қайд этилишича, “Астон Вилла” Суаресни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бирмингемликлар бош мураббийи Стивен Жеррард Суаресни ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Уругвайлик 34 ёшли ҳужумчи “Атлетико” билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Унга АПЛдан ташқари, МЛС ва Қатар клубларидан ҳам таклиф бўлмоқда. 

Маълумот учун, Луис Суарес жорий мавсумда Ла Лигада 19та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол урди. 

Бошқа янгиликлар