1

ЖЧ-2022 учун чипталар сотувининг дастлабки босқичи бошланди

СПОРТ 19.01.2022, 20:14
Теглар: ЖЧ-2022
ЖЧ-2022 учун чипталар сотувининг дастлабки босқичи бошланди

Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар сотувининг биринчи босқичи бошланди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, биринчи босқич савдолари 8 феварлага қадар давом этади. Бу вақт давомида чипта сотиб олувчилар ФИФАнинг расмий сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин. Қизиғи, мавжуд ўринлар сонидан ошиб кетадиган бўлса, чипталар тасодифий йўл билан тақдирланади. 

Манбада келтирилишича, хориждан келадиган мухлислар учун гуруҳ босқичи ўйинлари чипталари нархи 69 доллардан 220 долларгача,  маҳаллий мухлислар учун 11 долларни ташкил қилади. Финал учрашуви эса маҳаллий ишқибозларга 206 долларни ташкил қилса, хориждан келадиганларга 604 доллардан 1600 долларгача бўлиши маълум қилинди. 

Шарҳлар

Футбол: Испания ва Сербия ҳам жаҳон чемпионатига йўлланма олди

15.11.2021, 08:20

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма олган навбатдаги терма жамоалар маълум бўлди. Кеча ўтказилган саралаш баҳслари якунига кўра, Испания ва Сербия терма жамоалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1