Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Англияда коронавируснинг "омикрон" штаммига қарши курашиш мақсадида жорий этилган чекловларни бекор қилиниши маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳукумат жамоат жойларида ниқоб тақиш ва оммавий тадбирларда вакцинация паспортини кўрсатиш талабини бекор қилади. Мактаб ўқувчиларидан дарслардан ниқоб тақиш каби талаби ҳам бекор қилинади.
Қолаверса, масофавий ишлаш режими ҳам бекор қилинади.