1

Андижонда Шакиранинг қўшиғига ўйнаб, бадантарбия қилган ўқитувчилар бўйича ХТВ муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 20.01.2022, 08:50
Андижонда Шакиранинг қўшиғига ўйнаб, бадантарбия қилган ўқитувчилар бўйича ХТВ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактаб ўқитувчилари эрталабки бадантарбияда Шакиранинг қўшиғига ўйнагани акс этган видео тарқалди. Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари муҳокамасига сабаб бўлди.

Халқ таълими вазирлиги видео бўйича муносабат билдирди.  

"Ушбу видеонинг қайси жойида кўзбўямачилик кўрдингиз?

Афсуски ижтимоий тармоқлардаги айрим каналлар томонидан ушбу видеога "Кўзбўямачиликнинг туби борми" дея "таъриф" берилган.

Наҳотки, инсон саломатлиги ва кайфияти учун амалга оширган ушбу ритмик бадантарбия машқи ҳам биз учун салбий таасурот уйғотса?!

Соғлом турмуш тарзи фасл ва жой танламайди. Ривожланган давлатларда ҳам иш куни мана шундай бадантарбия машқлари билан бошланади. Бундай кайфиятда бошланган кун иш фаолиятида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Машқлар ўқитувчиларга қанчалик кайфият бағишлаётганини пайқаш қийин эмас"-дейилади ХТВ муносабатида.

Маълумот ўрнида: видеода Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ходимларининг эрталабки ритмик гимнастика машғулотлари акс этган.

Шарҳлар

Меҳмон 21.01.2022, 12:34
ажойиб мотивация
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1