Sevimli

Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик” киностудиясига янги рахбар тайинланди

МАДАНИЯТ 20.01.2022, 16:55
Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик” киностудиясига янги рахбар тайинланди

Анвар Мадраимов Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик” киностудиясига директор этиб тайинланди.

1995 йил 27 февраль Тошкент шаҳрида туғилган. Лос-Анжелесдаги “New York Film Academy”да таҳсил олган.  

“Ёшлик” киностудияси ёш кинематографистлар ўртасида ижодий рақобат муҳитини шакллантириш, ёшлар нигоҳи орқали Янги Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни ёритиб бориш, янгича ғоялар ва қарашларни акс эттириш ҳамда юқори савиядаги қисқа метражли, анимацион фильмлар ва бадиий киноасарлар яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу киностудия ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлайди.

Шарҳлар