АсосийJinoyat

ЛГБТ тарғибочилигида айбланган Бозоров суди бўлиб ўтди. Унга ПЗР-тест маълумотномаси бўлмаган ОАВ вакиллари кира олмади

'ЛГБТ тарғибочилигида айбланган Бозоров суди бўлиб ўтди. Унга ПЗР-тест маълумотномаси бўлмаган ОАВ вакиллари кира олмади'ning rasmi

ЛГБТ фаолларини Ўзбекистон марказига чақиришда айбланган блогер устидан суд иши бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Тошкент шаҳар судининг хабар беришича, бугун 20 январь куни, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган блогер М. Базаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.  

COVID-19 пандемияси муносабати билан ушбу суд жараёнида ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этиши мумкинлиги белгиланди.  

Суд мажлисида давлат айбловчиси – Миробод туман прокурори катта ёрдамчиси А. Дадажанов, судланувчи М. Базаров, унинлиг ҳимоячиси С. Майоров, жабрланувчилар Ш. М. , Ж. С. , А. А. ва Д. Р. иштирок этди.  

Шунингдек, суд мажлисига судланувчи М. Базаровнинг яқин қариндошлари, Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлган бошқа шахслар киритилди.

Суд тергови бошланишидан аввал жабрланувчилар томонидан суд мажлисида аудио, видеоёзув ва фотолардан фойдаланилмаслиги тўғрисидаги илтимоснома киритилди. Мазкур илтимоснома раислик этувчи томонидан қаноатлантирилди. Шу билан бирга суд томонидан тарафлар ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига суднинг рухсатисиз суд жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мумкин эмаслиги тушунтирилди.

Бугунги суд мажлиси давомида судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Суд жараёнида танаффус эълон қилиниб, кейинги суд мажлиси 21 январь куни ўтказилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар