1

Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 20.01.2022, 18:49
Эрон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун  Кинемотография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Наерободи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада яхшилаш, киноижодкорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда ко-продукция лойиҳаларини ишлаш каби соҳага доир масалар муҳокама қилишди. Икки давлат тарихий шахслари ҳақида бадиий фильмлар яратиш масаласи кўрилди.

Шунингдек, Эрон Ислом  Республикасида «Ўзбек киноси кунлари»ни ўтказиш бўйича таклиф берилди.

Маълумот учун, 2021 йили бўлиб ўтган Тошкент халқаро кинофестивали дастурида Ўзбекистонда «Эрон кино кунлари» ўтказилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1