Коронавируснинг "омикрон" штами қайси ёшдаги болларларда кўп кузатилаётгани ва хавф солаётгани борасида маълумот берилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор Марказий Эпидемиология илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Александр Горелов ТАССга маълум қилди.
Горелов сўзларига кўра, икки ёшдан беш ёшгача бўлган болалар учун "омикрон" хавфи бўлмоқда. Айни шу ёшдаги болалар кўпроқ касалланмоқда.
"Биз болаларнинг бу жараёнга тобора кўпроқ жалб қилинаётганини кузатмоқдамиз. Айниқса, икки ёшдан беш ёшгача бўлган ёш болалар учун хавфли эканини айтиб ўтишим керак. Бу касаллик юқори нафас олиш йўллари ва бронхларнинг шикастланиши билан юзага келмоқда. Қолаверса, ҳар учинчи болада диарея борлиги маълум бўлди" - деди Горелов.