АсосийDunyo

Молдовада "газ инқирози" туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

'Молдовада "газ инқирози" туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди'ning rasmi

Молдова парламенти "газ инқирози" туфайли мамлакатда 60 кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда

Манбада айтилишича, бу қарор ҳукумат таклифига кўра қабул қилинган. Молдовада ҳукмрон "Ҳаракат ва бирдамлик" партиясидан 58 депутат (101 нафар) унга овоз берди. 

Мамлакат бош вазири Наталья Гаврилица аввалроқ бу борада тегишли таклиф билан чиққан эди. 

Бош вазирнинг айтишича, "Молдовагаз" компанияси январ ойи учун аванс тўловини кечиктириш бўйича "Газпром" билан тил топиша олмаган. 

"Газпром" январь учун аванс тўланмаган тақдирда газ беришни тўхтатишини маълум қилган. Шартномага кўра, "Молдовагаз" 20 январгача декабрда етказилган газ учун тўловини 14 январь куни тўлиқ тўлов қилди.

Январь ойи учун 20 январгача 63 миллион доллар миқдорида 50 фоизлик аванс сифатида тўланиши керак эди. "Молдовагаз" 38 млн доллар тўлаган ва қолган яна 25 млн доллар тўлашини кечиктирган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар