АсосийDunyo

Саудия Арабистонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди

'Саудия Арабистонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди'ning rasmi

Саудия Арабистони шимолидаги ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кетди. Бу ҳақда Sky News Arabia  телеканали хабар тарқатмоқда. 

Қайд этилишича, мамлакатда кузатилаётган об-ҳаво натижасида Ал-Қурайят ва Арар ҳудудларда музламлар пайдо бўлган. Тураиф шаҳрида эса совуқ ҳаво ҳароратидан тташқари, кучли қор ёғиши кузатилган. Бу эса мамлакатда сўнгги 30 йил ичида кузатилган энг паст ҳарорат ҳисобланади. 

Расмийларнинг таъкидлашича, шимолий вилоятларда ҳавонинг кескин тушиб кетиши натижасида турар-жой биноларини иситиш учун зарур бўлган керосин тақчилиги таҳдиди туфайли ёқилғи қуйиш шохобчаларида оломон тўплангани айтилмоқда. 

Саудия Арабистони Миллий метеоролигия маркази хабар беришича, Паст ҳароратлар Мадина (9 даража), Макка (11 даража) ва Ар-Риёдда (16 даража) қайд этилган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар