Space Entertainment Enterprise компанияси космосда киностудия ва спорт аренасини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.
"SEE-1 - бу инсоният учун бошқа воқеликка ўтиш ва коинотда ҳаёжонли янги саҳифани бошлаш учун ажойиб имкониятдир", - дейилади компания берган хабарда.
Қайд этилишича, студия 2024 йил қиш ойининг бошигача ишга тушиши керак. Обьект "SEE-1" модули деб номланади.
Студия асосан фильмлар, теледастурлар, мусиқа ва спорт тадбирларини суратга олади. Режага мувофиқ, станцияда жонли эфирлар ҳам олиб борилиши мумкин. Қурилиш ишлари Axiom Space компанияси томонидан амалга оширилади.