АсосийSport

Италия кубоги. Шомуродов гол урган баҳсда "Рома" ғалаба қозонди

'Италия кубоги. Шомуродов гол урган баҳсда "Рома" ғалаба қозонди'ning rasmi

Италия кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди. 

"Рома" ўз майдонида "Б" серия вакили "Лечче" клубини қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида Жозе Моуриньо жамоасининг ғалабаси билан якун топди. 

Эътиборлиси шундаки, учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол уришга муваффақ бўлди. У 64-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 81-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, "Рома" кейинги босқичга йўлланма олди. 

Италия кубоги

"Рома" - "Лечче" - 3:1

Голлар: Кумбулла (40), Абраҳам (54), Шомуродов (81) - Калабрези (14)

Бошқа янгиликлар