АсосийJinoyat

Тошкентда дори воситаларининг ноқонуний савдосининг олди олинди

'Тошкентда дори воситаларининг ноқонуний савдосининг олди олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ю. дори воситаларини дорихонадан ташқарида реализация қилиш мақсадида жами 7 300 қути “Heparin Sodium Injection” дори воситасини 15 417 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар