АсосийSport

AVC йиллик тақвимини эълон қилди, ундан Тошкентдаги мусобақа ҳам ўрин олган

'AVC йиллик тақвимини эълон қилди, ундан Тошкентдаги мусобақа ҳам ўрин олган'ning rasmi

Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) 2022 йилги қитъавий мусобақалар тақвимини эълон қилди. Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ундан Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган мусобақа ҳам ўрин олган.

Тақвимга кўра, 2022 йилнинг 6-13 июнь кунлари пойтахтимизда 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 14-Осиё чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақа доирасидаги ўйинлар “Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилади.

AVCнинг йиллик тақвим режасидан яна 24 апрель – 1 май кунлари Қозоғистоннинг Семей шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати, 15-22 май кунлари Эрон Ислом Республикасининг Урмия шаҳри мезбонлик қиладиган эркаклар клублари ўртасида қитъа биринчилиги, 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати (4-11 июль, Семей, Қозоғистон), эркаклар ўртасида Осиё кубоги (7-14 август, Хитой Тайпейи), аёллар ўртасида Осиё кубоги (21-28 август, Манила, Филиппин), AVCнинг аёллар ўртасидаги 3-Челленж кубоги (22-28 август, Гонконг, Хитой) каби мусобақалар ҳам ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар