Sevimli

“Ипак йўли” халқаро университетида ноёб магистрлик дастури бошланди

МАДАНИЯТ 21.01.2022, 15:58
“Ипак йўли” халқаро университетида ноёб магистрлик дастури бошланди

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида магистратура талабалари учун музейшунослик бўйича машғулотлар бошланди. Ушбу семинарлар ўқитувчиси дунёдаги энг яхши музейшунослик мутахассислардан бири бўлган доктор Леслее Мичелсен бўлади.

Доктор Леслиее Мичелсен Ҳонолулуда Исломий санъат, Маданият ва дизайн музейида тўпламлар ва кўргазмаларнинг куратори бўлиб, кўргазма, шарҳ, тадқиқот ва Ислом дунёсининг тарихий ва замонавий санъати тўпламини сақлаб қолиш учун масъул бўлган гуруҳни бошқаради.

Ушбу курс машҳур "Ипак йўли" нинг келиб чиқишини чуқур ўрганиш, минтақада маданият, савдо ва фатҳларни шакллантириш йўлларини ўрганади. 7 та мавзули машғулотлар доирасида талабалар Марказий Осиёнинг турфа хил жамиятлари ва уларнинг қадимий, ўрта аср ва замонавий дунёни ўзгаришдаги асосий ролини батафсил кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида жаҳонга машҳур санъат куратори Сара Раза бошчилигидаги магистрлар учун “Музейшунослик” ноёб дастурини ишга туширди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+17.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10945.32
USD -24.69
11144.52
EUR 27.51
180.54
RUB 1.66
1